• 12 132 сўм
    -5.38
  • 14 360 сўм
    -19.72
  • 159 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 132 сўм
    -5.38
  • 14 360 сўм
    -19.72
  • 159 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:46

Қўқонда мактаб ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлагани тафсилотлари маълум қилинди

Йигитнинг хулқида жиддий ўзгаришлар кузатилгани сабаб унинг онаси профилактика инспекторини чақирган. Инспектор келганида йигит уни пичоқлаган.

270
0
ИИВ

Аввалроқ, Қўқонда мактаб ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлаб қўйгани ҳақида хабар бергандик

ИИВ Матбуот хизмати воқеа тафсилотларини маълум қилди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 февраль куни Қўқон шаҳри Садоқат маҳалласида яшовчи 1988 й.т. фуқаро А.Ш. (она), маҳалла профилактика инспектори катта лейтенант Жаҳонгир Маҳмудовга қўнғироқ қилиб, ўғил фарзанди 2010 йилда туғилган ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси Ў.Ў.нинг хулқида жиддий ўзгаришлар кузатилиб, уйида оила аъзолари билан жанжаллашаётганлиги ҳамда мактабга боришдан бош тортаётгани ҳақида хабар берган. 

Профилактика инспектори Жаҳонгир Маҳмудов ҳолатни ўрганиш мақсадида манзилга етиб бориб, мурожаатчи аёл билан, фарзандининг хулқ-атвори ҳақида хизмат хонасида малакали инспектор-психологни жалб этган ҳолда профилактик суҳбат ўтказиш заруратини тушунтираётганида, унинг фарзанди Ў.Ў. Жаҳонгир Маҳмудовнинг орқа тарафидан яқинлашиб, чалғиб турганлигидан фойдаланиб, қўлидаги ошхона пичоғини ходимнинг чап орқа белига санчиб олган.

Оғир жароҳат олганига қарамасдан, профилактика инспектори зудлик билан фуқаро Ў.Ў.ни жисмоний куч ишлатган ҳолда зарарсизлантириб, воқеа жойига ёрдамчи кучларни чақиртирган.

Ички ишлар органларининг воқеа жойига етиб келган ёрдамчи кучлари томонидан хонадонда яшовчи фуқароларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланганидан сўнг, профилактика инспектори Жаҳонгир Маҳмудов шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Бирламчи текширувга кўра, ходимга “Кўкрак қафаси чап орқа томони плевра бўшлиғига тешиб ўтган жароҳати, чап томонлама гемопневматоркс, ташқи ва ички қон кетиш” ташхиси қўйилиб, шифокорлар томонидан зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

270
0

Изоҳ