16 февраль куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Белтепа кўчасида жойлашган хусусий уйлардан бирида ёнғин содир бўлиб, уч нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Яна бир киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилгани Millar дастури эфирида маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, ёнғин ҳақида хабар 16 февраль куни соат 20:51 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 21:38 да тўлиқ бартараф этган.
Ёнғин ўчирилгандан сўнг, ҳодиса жойидан уч нафарнинг жасади топилган. Қурбонлар она ва унинг икки нафар вояга етмаган фарзанди экани аниқланган.
“Келинимиз ва икки жиянимиз хонада қолиб кетишди, ташқарига чиқа олишмади. Ёнғин сабабли ичкарига кира олмадик. Қўшнилар томонидан деворни бузиб кирдик, аммо кеч бўлган эди”, — дейди гувоҳлардан бири.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ