Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.Р. ва С.Ш. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Ички ишлар академиясига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ