Жорий йилнинг 16 февраль куни тахминан соат 17:00 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида Наманган вилояти Поп туманида Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик натижасида 4 минг куб метрга яқин қор кўчкиси кузатилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Шу куни тахминан соат 21:00 дан 06:00 гача Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Чимён ҳудудида ёғингарчилик натижасида умумий ҳажми 500 куб метрга яқин бўлган учта қор кўчкиси содир бўлди.
17 февраль куни тахминан соат 21:00 да худди шу ҳудудда 500 куб метрга яқин қор массаси яна уч марта кўчди. Аниқлик киритилишича, қор кўчкилари денгиз сатҳидан 1900-2300 метр баландликдан тушган.
Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида жабрланганлар ва моддий зарарлар қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта бошида Ўзгидромет республиканинг тоғли ҳудудларида сел ва қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.
Изоҳ