Излаш
RUUZ

Жамият

"Ахлоқсиз дейишдан олдин фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриб, тушуниш етарли" — Sevimli телеканали раҳбари

Телеканал бош продюсери Амира Рашидова эфирга кетган беҳаё саҳна бўйича эътирозларга жавоб берди.

916views0replies
0

Instagram

Ўтган бир неча кунлардан бери Sevimli телеканалида эфирга узатилган миллий сериалдаги беҳаё саҳна жамоат эътирозига сабаб бўлиб келмоқда.
Телеканал бош продюсери Амира Рашидова ўзининг Instagram-саҳифасида мазкур эътирозларга жавоб берди.
"Сценарийда кўрсатилган зўравонлик саҳнасини режиссёр одам танасини, қон ва урушни кўрсатмай суратга олган. Очиқ зўравонлик, беҳаё ёки ахлоқсиз саҳналар кўрсатилмаган. Қолаверса гиёҳванд зўравон ўз амалига яраша жазосини сериалнинг шу қисмида олгани кўрсатилган. Ёвузликни кўрсатмай, ёмон одамларнинг борлигини беркитиб яшайдиган замонда эмасмиз, Худога шукр. "Сабрия" сериалидаги воқеалар хам реал инсонлар ҳаётидан олинган.
Sevimli телеканали "Сабрия" сериал намойишидан аввал 16+ маркировкасини берган, қолаверса "ахлоқсиз" деган айбловни қўйишдан олдин, кесиб олинган кадрнинг якунини тушуниш учун фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриш етарли. Ушбу сериал режиссёр Насиба Турсунованинг илк иши. Кўплаб кино ижодкорлар қатори, Sevimli уни ҳам қўллаб-қувватлади, ишонч билдирди. Келажакда ҳам у билан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз, ижодкорни синдиришларига қаршиман", - ёзади Рашидова.
Эслатиб ўтамиз
916views0replies
0

Изоҳлар