Президентнинг 2019 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди.
Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.
Тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилда ўтказилиши белгиланди.