• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 28 апрел 2025

Бухорода 20 ёшли талаб йигит ўз жонига қасд қилди

У ўлимидан олдин вафотида ҳеч кимни айбламаслигини ва ота-онасини яхши кўришини ёзиб, хат қолдирган.

1482
0
UzNews.uz

Бухорода талаба йигит ўлими олдидан хат қолдириб, ўз жонига қасд қилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ҳолат юзасидан UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, 2005 йил Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган, "Метрология ва стандартлаш" таълим йўналиши бўйича Технологиялар факулети 1-босқич талабаси А.Ш. жорий йилнинг 27 апрель куни соат 7:23 да 3-сон талабалар турар жойидаги хонасида ўз жонига қасд қилгани аниқланган.

Марҳум ўз жонига қасд қилиши олдидан хат қолдирган. Хатда унинг ўлимига ҳеч кимни айбламаслиги ва ўз ота-онасидан кечириб сўрагани ёзилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Прокуратура томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1482
0