• 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 17 апрел 18:25

Хоразмда 14 ёшли мактаб ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди

Ҳолат юзасидан тунги клуб раҳбари жазоланди ва вояга етмаган қиз вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

550
0
Видеодан кадр

Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан тунги пайтда фаолият олиб борувчи кафе, бар ва ресторанларда назорат-рейд тадбирлари амалга оширилди.

Ўтказилган тунги рейд тадбирлари давомида тунги клублардан бирининг раҳбари била туриб вояга етмаган 7-синф ўқувчиси бўлган 14 ёшли шахсни тунги клубда раққосалик билан шуғулланишига йўл қўйиб келаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан клуб раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 188-моддаси (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва белгиланган тартибда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, 14 ёшли вояга етмаган шахс тунги клубда ижтимоий хавфли аҳволда қаровсиз ва назоратсиз қолганлиги аниқланиб, Хоразм вилояти ИИБга қарашли бўлган вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

550
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш