• 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Сиёсат 12 март 20:41

Парижда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди — фото

Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Францияга расмий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёевни президент Эммануэль Макрон кутиб олди.

189
0
president.uz

Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Францияга давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди. 

Мамлакат етакчисини Франция президенти Эммануэль Макрон кутиб олди.

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиларидан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар Ўзбекистон раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Сўнг Ўзбекистон раҳбари отлиқ гвардиячилар ва мотоциклчилар ҳамроҳлигида олий даражада музокара ўтказиш учун Франция Президентининг қароргоҳи - Елисей саройига йўл олди.

189
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш