• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 12 феврал 12:58

Италияда мафияга қарши операция чоғида 180 га яқин киши ҳибсга олинди

Улар гиёҳванд моддалар савдоси, ноқонуний қурол сақлаш, қотилликка уриниш, товламачиликда айбланмоқда

175
0
Видеодан кадр

Италиянинг Палермо шаҳрида мафияга қарши кенг кўламли операция доирасида 180 га яқин одам ҳибсга олинди, деди Италия бош вазири Жоржа Мелони. Улар гиёҳванд моддалар савдоси, ноқонуний қурол сақлаш, қотилликка уриниш, товламачилик ва интернетда қимор ўйнашда айбланмоқда, деб хабар берди Reuters маҳаллий полиция баёнотига таяниб.

Италия бош вазирининг аниқлик киритишича, гап Сицилиянинг "Коза Ностра" мафия синдикати ҳақида кетмоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳибсга олинганлар орасида жиноий оилаларнинг бошлиқлари ҳам бор.

Синдикат фаолиятининг энг юқори чўққиси 1980-1990 йилларга тўғри келди. Кейинчалик "Коза Ностра" Калабрия мафияси "Ндрангете" билан алмаштирилди. Палермо мафия оилалари бутун шаҳар ва вилоят бўйлаб мувофиқлаштирилган бўлиб, асосан гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланади.

Полициянинг қайд этишича, "Коза Ностра" сицилиялик ёшларни жалб қилишда давом этмоқда. Хусусан, узоқ йиллик клан аъзоси ёш йигитга мафия фаолияти бўйича сабоқ берган ҳолат қайд этилган.

175
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш