• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 12 феврал 10:46

АҚШнинг Луизиана штатида 15 йилдан сўнг ўлим жазоси қайта тикланди

Маҳбусга ниқоб орқали унинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган вақт оралиғида тоза азот гази юборилади.

139
0
Dave Martin/AP2007

АҚШнинг Луизиана штатида 15 йилдан сўнг ўлим жазоси қайта тиклангани ҳақидаги хабар штат маъмурияти сайтида эълон қилинган баённомада маълум бўлди.

Аниқланишича, қатл азот газини қўллаш орқали амалга оширилади.

"Азот гипоксияси муолажасини амалга ошириш учун маҳкумнинг юзига ниқоб кийдирилади ва кислород газсимон азот билан алмаштирилади. Белгиланган вақтда маҳбусга ниқоб орқали унинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган вақт оралиғида тоза азот гази юборилади," - дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, протоколга кўра, процедура давомида ОАВ вакиллари ва гувоҳларнинг иштирок этишига рухсат берилади. Қайд этилишича, Луизиана аҳолиси ушбу ташаббусга рози бўлган. Маҳкум маънавий устози билан мулоқотда бўлиш ва "сўнгги сўз" айтиш ҳуқуқига эга, дейилади баённома матнида.

Луизиана штатида бу жазо қонуний ҳисобланади, аммо штатдаги сўнгги ўлим жазоси 2010 йилда инекция орқали ижро этилган.

139
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш