• 12 715 сўм
    -45.08
  • 14 730 сўм
    25.61
  • 162 сўм
    1.67
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 715 сўм
    -45.08
  • 14 730 сўм
    25.61
  • 162 сўм
    1.67
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 11 феврал 14:27

Олмалиқда она 8 ёшли фарзандининг бармоқлари ва тана аъзоларига пахта тиқиб ёқиб куйдирди

Уйдаги ширинликларни рухсатсиз егани учун боланинг онаси 2016 йилда туғилган фарзандини гўёки жазолаш мақсадида қийнаб бармоқларини куйдирган.

325
0
t.me/Bolalar_ombudsmani

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи аёл рухсатсиз уйдаги ширинликларни егани учун 8 ёшли фарзандининг қўлини куйдиргани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани изоҳ берди.

Аниқланишича, 1991 йилда туғилган Х.А. исмли аёл 2024 йил 30 октябрь куни 2016 йилда туғилган 8 ёшли ўғли Б.А.ни уйдаги ширинликларни рухсатсиз еганлиги сабабли уни гўёки жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб, ёққан. Бунинг натижасида боланинг танасида 1 ва 2-даражадаги куйиш юзага келиб, у енгил тан жароҳати олган.

"Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан Х.А.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми "а" банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва яширингани туфайли унга қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг 7 февраль куни Х.А. процессуал тартибда ушланиб, унга тегишли суд ажрими асосида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган," - дейилади хабарда.

Маълумот учун, ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноят учун 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

325
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш