• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 7 феврал 12:52

АҚШда бортида 10 киши бўлган самолёт радарлардан ғойиб бўлди

Қайд этилишича, самолёт Уналаклитдан Аляска ғарбидаги Сюард яриморолининг жанубий соҳилидаги Ном шаҳрига йўл олган.

83
0
adn.com

АҚШнинг Bering Air минтақавий авиакомпаниясининг бортида ўн киши бўлган самолёти Аляска осмонида радарлардан ғойиб бўлди. Бу ҳақда Anchorage Daily News газетаси хабар берди.

"Ҳозирда биз Bering Air компаниясининг йўқолган самолёти ҳақидаги хабарга муносабат билдирмоқдамиз. Самолёт бортида ўн киши бўлган," - дейилади ўт ўчириш хизмати хабарида.

Қайд этилишича, Cessna Caravan самолёти Уналаклитдан Аляска ғарбидаги Сюард яриморолининг жанубий соҳилидаги Ном шаҳрига йўл олган. Унинг бортида тўққиз нафар йўловчи ва учувчи бўлган.

Маълум қилинишича, самолётни ердан фаол қидириш ишлари олиб борилмоқда, ҳаводан қидириш имконияти эса ноқулай об-ҳаво ва ёмон кўриниш туфайли мураккаблашмоқда.

Қидирув-қутқарув операциясига миллий гвардия, қирғоқ қўриқлаш хизмати ва армия жалб этилган. Шунингдек, Ном туманига махсус ускуналар билан жиҳозланган қирғоқ қўриқлаш самолёти етиб келди, у кўриш қийин бўлган шароитларда обектлар ва одамларни аниқлай олади.

83
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш