Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида психофаол дори воситаларини тарқатувчи йирик "нарколаборатория" аниқланди

Қиймати 1 млрд сўмга тенг бўлган 35 минг дона капсулада сотилиши режалаштирилган кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилган.

77views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. 
Тезкор тадбир давомида кучли таъсир қилувчи психофаол дори воситаларини тарқатувчи йирик "нарколаборатория" фаолиятига чек қўйилган.
Маълум бўлишича,
1988 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадонида жуда кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини интернет орқали контактсиз манзил усулида сотиш мақсадида сотиб келгани аниқланган. 
Хонадонни кўздан кечиришда оғирлиги 1 кг бўлган тайёр кучли таъсир қилувчи ва 6 кг хомашё кўринишидаги турли кимёвий восита ҳамда дориларни қадоқлаш учун 100 минг дона бўш капсула далилий ашё сифатида олинган. 
Суриштирув давомида ушбу шахс интернет орқали гиёҳванд воситалари савдоси билан шуғулланувчи гуруҳда  қадоқловчи бўлиб фаолият юритиб келган ва у курьерларга катта миқдордаги дориларни етказиб бериш билан шуғулланган. Бунинг эвазига ҳар бир 1001 капсула эвазига 1000$ миқдоридаги пулларни электрон тариқасида олган. 
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида қорабозордаги қиймати 1 млрд сўмга тенг бўлган 35 минг дона капсулада сотилиши режалаштирилган кучли таъсир қилувчи дори воситаси муомаладан чиқарилди. Бу орқали эса 35 минг нафар инсоннинг ушбу моддадан заҳарланишининг олди олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
77views0replies
0

Изоҳлар