Излаш
RUUZ

Криминал

Сирдарёда аёлини дўппослаб, сочини қириб ташлаган эркак қамалди

Судланувчи эркак мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаб, умумий рўзғор асосида 2 аёл билан яшаб келган.

225views0replies
0

Аввалроқ, Сирдарёда эркак рашк сабаб хотинини дўппослаб, сочини олиб ташлагани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум қилинишича, Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Б. турмуш ўртоғи фуқаро Н.Э. (аёл) билан рашк оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда эркак хотини танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Бундан ташқари, сочларини олиб ташлаган.
Аниқланишича, эркак мактабда жисмоний тарбия фанидан ўқитувчи лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, у умумий рўзғор асосида икки аёл билан яшаб келган. Жабрланувчи аёл унинг биринчи қонуний турмуш ўртоғи бўлган.
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, эркак ЖКнинг 126 (кўп хотинли бўлиш) ва 126-1 (оилавий (маиший) зўравонлик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган ва унга нисбатан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

225views0replies
0

Изоҳлар