Излаш
RUUZ

Криминал

Жиззахда 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она қамалди

Эр-хотин вояга етмаган фарзандини 3 млн сўм эвазига сотаётганда қўлга тушган.

233views0replies
0

Видеодан кадр

Жиззахда 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она ушланди. Бу ҳақида "Миллар" дастурида маълум қилинди. 
Аниқланишича, фуқаро ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб вояга етмаган 2021 йилда туғилган фарзандини 3 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. 
Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида судланувчи эр-хотинга нисбатан суд ҳукми ўқилди. 
Унга кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. 
Судланувчи аёлга эса ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
233views0replies
0

Изоҳлар