Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 732,6 млрд сўмдан ошиқ пул сарфланади

Фармонга кўра, мазкур маблағ эвазига пойтахтдаги кўп квартирали турар жой фонди, иссиқлик, ичимлик суви объектлари, электр ва газ таъминоти тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

54views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Фармойишнинг 3-иловасига кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун жами 732 млрд 624,5 млн сўм талаб этилади. Бунинг учун республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар 2 млрд 793 млн сўмни ташкил этса, БСК ва корхоналар маблағлари 729 млрд 830 млн сўм миқдорида белгиланган.
Фармонда қайд этилишича, кўп квартирали турар жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун 58 млрд 930 млн сўм сарфланиши белгиланган. Шунингдек, қуйидаги ишлар учун маблағлар мос равишда ажратилмоқда:
— Иссиқлик ижтимоий соҳа объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашга 2 млрд 793 млн сўм;
— Иссиқлик таъминоти ва асбоб-ускуналарни барқарор ишлашга тайёрлашга 623 млрд 848 млн сўм;
— Ичимлик суви объектларига 27 млрд 208 млн сўм;
— Электр тармоқлари ва қурилмаларга 2 млрд 996 млн сўм;
— Газ таъминоти объектлари ва қурилмаларига 16 млрд 846 млн сўм;
— Ижтимоий соҳа объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашга 2 млрд 793 млн сўм.
Фармонга кўра, мазкур маблағлар эвазига Тошкентнинг барча туманларидаги 2 888 та кўп квартилари уйлар, 634 та қозонхоналар 2399 км ичимлик суви тармоқлари, 2297 км электр узатиш тармоқлари, 16,9 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ва бошқа ишлар қилинади.
Ушбу ишларни амалга ошириш, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича долзарб муаммоларни ҳал этиш ишларини янада кучайтириш бўйича бир қатор масъул ташкилотлардан иборат Тошкент шаҳри ички гуруҳининг таркиби ҳам тузилди.
54views0replies
0

Изоҳлар