• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 13 август 2024

1 октябрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ошади — рўйхат

БҲМ ошиши натижасида мазкур тўлов миқдори билан боғлиқ бўлган барча йиғим, жарима ва бошқа нархлар ҳам ошади.

3446
0
Наманган ИИБ ЙҲХБ

1 октябрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 340 минг сўмдан 375 минг сўмга ошади.

Унга кўра, 1 октябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади:

• Техник кўрик, "аптечка" — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм);

• Хавфсизлик камарини тақмаслик — 187,5 минг сўм (айни вақтда 170 минг сўм);

• Ҳужжатсиз юриш — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм);

• Суғуртасиз ҳайдаш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм);

• "Қизил" дан ўтиш — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм);

• Нотўғри "парковка" — 750 минг сўм (айни вақтда 680 минг сўм);

• Телефонда гаплашиш — 1 млн 225 минг сўм (айни вақтда 1,2 млн сўм);

• Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм);

• Тезликни ошириш (20 км/с) — 375 минг сўм (айни вақтда 340 минг сўм);

• Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 875 минг сўм (айни вақтда 1 млн 700 минг сўм);

• Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 375 минг сўм (айни вақтда 3 млн 60 минг сўм);

• Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 750 минг сўм (айни вақтда 3 млн 400 сўм);

• Маст ҳолда ҳайдаш — 9 млн 375 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм);

• Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 625 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 5 млн 100 минг сўм);

• Рухсатсиз "тонировка" — 9 млн 375 минг сўм (айни вақтда 8 млн 500 минг сўм);

• "Тонировка"дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 15 млн сўм (айни вақтда 13 млн 600 минг сўм).

Эслатиб ўтамиз, БҲМ миқдори охирги марта 2023 йил 1 декабрда 330 минг сўмдан 340 минг сўмга оширилган эди.

3446
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш