Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда KIA пойга ўйнаб, йўлдаги пиёдани уриб юборди — видео

Устахона қаршисида уюштирилган пойга натижасида 27 ёшли пиёда вафот этди.

2038views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда автомашина устахонаси қаршисида икки автомобиль пойга ўйнагани, улардан бири шу ерда турган фуқарони уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди. 
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Avtotuning устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х. KIA Stinger русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1997 йилда туғилган Д.К.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида, пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Аммо, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
2038views0replies
0

Изоҳлар