Излаш
RUUZ

Жамият

Оҳангарондаги полигонда чиқинди газидан муқобил электр энергия ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Жанубий Корея корхонаси билан икки томонлама шартнома имзоланди.

118views0replies
0

Экология бошқармаси

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш Республика марказида соҳа масъуллари ва Жанубий Кореянинг SEJIN UZ МЧЖ корхонаси вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган “Оҳангарон” қаттиқ маиший чиқиндилар полигонини фойдаланишга бериш тўғрисида ўзаро музокаралар олиб борилди.
Хусусан, чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси директори Шахриёр Нуруллоев ҳамда SEJIN UZ МЧЖ ХК Бош директори Ким Эунмилар томонидан “Чиқинди полигони ва ундаги мавжуд инфратузилма объектлари, бино ва иншоотларни фойдаланишга бериш тўғрисида”ги икки томонлама шартнома имзоланиб, расмийлаштирилди.
Шу ўринда, полигонда ҳосил бўладиган чиқинди газидан қуввати 16 МВт бўлган муқобил электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга доир масалалар муҳокама қилинди. Келгусидаги режалар ва ҳаракатлар стратегияси келишиб олиниб, лойиҳанинг мазмун-моҳияти, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари батафсил тушунтирилди.
118views0replies
0

Изоҳлар