Излаш
RUUZ

Жамият

Хоразмда ўқитувчи дарс вақтида ўқувчини калтаклади — видео

Ҳолатга расмий изоҳ берилди. Прокуратура ҳолатни назоратга олди.

275views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқитувчи бошланғич синфда ўқувчи қизни калтаклаётгани акс этган видеолавҳа тарқатилди. Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати маълумот берди. 
Қайд этилишича, ўрганиш натижасида ҳолат Хонқа туманидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлганлиги аниқланди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув доирасида ўқувчиларда тан жароҳатларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган. 
Текширув ҳаракатлари Хоразм вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.
275views0replies
0

Изоҳлар