• 12 117 сўм
    -11.98
  • 14 069 сўм
    7.93
  • 149 сўм
    0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 117 сўм
    -11.98
  • 14 069 сўм
    7.93
  • 149 сўм
    0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 29 январ 2024

Аёл кишига мушт отиш саҳнасини уюштирган блогер жавобгарликка тортилди — видео

Севган йигити билан тортишаётган қизни муш уриб йиқитгани ҳақида видео ишлаган блогер узр сўраб чиқди.

451
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Instagram'да фаолият олиб борувчи блогер бири севган йигити билан тортишаётган қизни муш уриб йиқитгани акс этган видеоси кенг тарқалиб, танқидларга сабаб бўлди. Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, у мазкур видео сабаб жавобгарликка тортилган.

Қайд этилишича, мазкур видео тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи саҳналарни тарғиб қилувчи маҳсулот деб топилган. Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.

"Instagram саҳифамга бир видео жойлаган эдим. Бу видео жавобгарликка тортилиша асос бўлар экан. Қилган ишимдан пушаймонман. Қолганларга ҳам бу ишни қилмасликни маслаҳат бераман", - дейди блогер.

Мазкур блогер шахс МЖтКнинг 189 прим 1-моддаси билан айбли деб топилган ва шу моддага асосан жавобгарликка тортилган.

451
0