• 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 129 сўм
    28.04
  • 14 062 сўм
    30.08
  • 149 сўм
    1.16
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 08:24

Президент ички ишлар органлари ходимларининг бир гуруҳини орден ва медаллар билан мукофотлади

Ички ишлар органлари ходимлари куни арафасида 26 нафар ходим давлат мукофотларига сазовор бўлди.

220
0
prezident.uz

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида президент фармони имзоланди.

Унга кўра, қуйидагилар мукофотланди:

II даражали «Шон шараф» ордени билан

Ашропов Рамазон Ахматхўжаевич - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари

«Мардлик» ордени билан

Торебеков Бахтияр Исмандиярович - Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири

Хусанов Илёс Пардаевич - Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

«Дўстлик» ордени билан

Махмудова Мария Степановна - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти

Ташходжаев Улуғбек Шухратович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи

Хатамов Рустам Абдуганиевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи

«Жасорат» медали билан

Аббасов Авлиё Исраилхонович - Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Каримкулова Сайёра Кудратовна - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш колонияси кичик инспектори

Хаитов Абдунайим Хайруллаевич - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси катта тезкор вакили

Худайназаров Санжар Фарходович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Аббасов Рустам Абдуллажанович - Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси

Исаев Истам Қорёғдиевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм гуруҳ командири ўринбосари

Махмудов Хуршид Хусанович - Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ички ишлар бошқармаси пробация гуруҳи инспектори

Машарипов Атабек Султанбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Мирзажанов Муҳаммаджон Комилжанович - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори

Таганов Расулбек Собирович - Хоразм вилояти Урганч шаҳар ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати отряди бўлинма командири

Уралов Жахонгир Маматкулович - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Холматов Баходир Фозилович - Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими катта тезкор вакили

Чориев Шухрат Амирович - Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Шамалов Туйчибай Дехкамбаевич - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати отряди инспектори

Эгамова Дилфуза Раббимкуловна - Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси

«Шуҳрат» медали билан

Жуманов Тўлқинбой Сатторович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиғи ўринбосари

Қултураев Уткир Қуйлиевич - Сурхондарё вилояти Денов тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи

Хасанов Дилшод Уктамжонович - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Худойбердиев Шерзод Сайфуллоевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси бошлиғи

Эрахматов Дилшодбек Режабович - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони бўлинма командири

220
0

Изоҳ