• 12 117 сўм
    -11.98
  • 14 069 сўм
    7.93
  • 149 сўм
    0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 117 сўм
    -11.98
  • 14 069 сўм
    7.93
  • 149 сўм
    0.32
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама 24 октябр 14:00

Uzum 2025 йилнинг энг истиқболли fintech-стартаплари топ-100 талигига кирди

CB Insights томонидан Uzum миллий рақамли экотизими дунёдаги энг истиқболли 100 та fintech компаниясини ўз ичига олган саккизинчи йиллик Fintech 100 рейтингига киритилди.

214
0

Ушбу рўйхат fintech келажагини шакллантирадиган эрта ва ўрта ривожланиш босқичидаги стартапларни бирлаштиради. Танлов бир қатор миқдорий ва сифат мезонларига, жумладан, битимлар фаоллиги, саноат ҳамкорлиги, инвестиция кайфияти, ишга қабул қилиш динамикаси ва CB Insights шахсий таҳлилий маълумотларига асосланади.

Fintech 100 рўйхатига кириш Uzum нинг нафақат Ўзбекистондаги, балки халқаро майдондаги етакчи инновацион компаниялардан бири сифатидаги ролини тасдиқлайди. Бу компаниянинг дунёдаги энг жадал ривожланаётган бозорлардан бирида инклюзив ва кенгайиб бораётган молиявий инфратузилмани яратишдаги муваффақиятининг эътирофидир.

«CB Insights томонидан дунёдаги энг истиқболли fintech компанияларидан бири сифатида тан олинишимиз биз учун катта шараф. Uzum да биз тўловлар доирасидан анча ташқарига чиқиб, молиявий хизматлар, рақамли савдо ва логистикани ягона экотизимда бирлаштирувчи платформани яратмоқдамиз.

Мақсадимиз — замонавий молиявий воситаларни ҳар бир кишига қулай қилишдир: бугунги кунда бутун мамлакат бўйлаб 2,7 миллиондан ортиқ Uzum Bank карталари ишлатилмоқда, фойдаланувчилар эса нафақат тўловлар ва пул ўтказмаларидан, балки омонатлар каби янги маҳсулотлардан ҳам фойдаланмоқда. Биз инсонларга ўз маблағларини осонроқ ва ишончлироқ бошқаришга, корхоналарга эса савдони ривожлантириш, мижозлар ишончини қозониш ва самаралироқ ишлашга ёрдам берадиган ечимларни яратамиз.

Ушбу мукофот жамоамизнинг машаққатли меҳнатини эътироф этиш ва Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётнинг минтақавий етакчисига айланганидан далолатдир», — дея изоҳ беради Uzum экотизими асосчиси ва бош директори Джасур Джумаев.

CB Insights хусусий компанияларнинг башоратли таҳлили бўйича етакчи ҳисобланади. Платформа компанияларни топиш ва таҳлил қилиш, устувор бозорларга эътибор қаратиш ва рақобатчилардан ўзиб кетишга ёрдам берадиган тезкор маълумотларни тақдим этади. Сунъий интеллект агентлари сигналларни аниқ ва тасдиқланган таҳлилий маълумотларга айлантириш қобилияти туфайли самарали ҳисобланади. Компания ҳақида батафсил: www.cbinsights.com.

Uzum — жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнес учун fintech, e-commerce ва банк хизматларини бирлаштирган Ўзбекистоннинг рақамли экотизими: маркетплейс, тезкор етказиб бериш хизмати, классик ва рақамли банклар, BNPL хизмати, автомобиль сотиб олиш платформаси, шунингдек, тадбиркорлар учун бўлган иловадир. Uzum хизматларидан ҳар ойда Ўзбекистоннинг 17 миллиондан ортиқ аҳолиси фойдаланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

214
0

Изоҳ