Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлигини эълон қилди.
Давлат активидан келгусида фойдаланиш ва сотиб олишга қўйиладиган талаблар:
Футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;
Футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;
"Пахтакор" футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.
Талабгорларнинг сотиб олиш бўйича таклифлари “E-auksion” электрон савдо платформасида қабул қилиниши маълум қилинган.