«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ маълум қилишича, ишлар пойтахтни 2026 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.
Режали чекловлар соат 09:00 да бошланиб, кейинги куни соат 12:00–15:00 оралиғида якунланади. Сув вақтинча ўчириладиган манзиллар рўйхати билан танишиш мумкин.
Сув таъминоти тўлиқ тўхтатилган ҳудудларга аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун махсус автоцистерналар йўналтирилади.
Аввалроқ пойтахтда иссиқ сувни режали равишда беш кунга ўчириш графиги ҳам эълон қилинган эди.
Изоҳ