• 12 925 сўм
    -13.09
  • 14 621 сўм
    -52.33
  • 160 сўм
    1.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 925 сўм
    -13.09
  • 14 621 сўм
    -52.33
  • 160 сўм
    1.21
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 12 январ 2024

Тошкентда номаълум шахслар фуқаронинг пластик картасидан 460 млн сўм пулини "ухлатишди"

Пулларни ечиб олганларнинг шахси текширувлар давомида аниқланган. ИИББ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

380
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, фуқаро ИИББга мурожаат қилиб, унинг банк пластик картасидаги 460 млн сўм пул номаълум шахслар томонидан ечиб олинганини маълум қилган.

Мурожаат асосида олиб борилган тадбирлар давомида жиноий гуруҳ аъзолари жабрланувчининг шахсий маълумотларини қўлга киритган ҳолда жабрланувчига тегишли пулларни мобиль иловалар орқали ечиб олганлиги аниқланган. Жиноятчилар далилий ашёлар билан қўлга олинган. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, қўлга олинган шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тошкент ИИББ мазкур фуқаролардан жабр кўрганлар бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг телефон рақамига (71 206 49 44) қўнғироқ қилиб, ариза беришни сўрамоқда.

380
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш