Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Россияда содир бўлган ЙТҲда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, ичида ўзбекистонликлар бўлган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

672views0replies
0

t.me/UGIBDD58

11 январь куни соат 03:00 атрофида М-5 Урал федерал автомагистралининг 504-километри Пенза вилояти Нижнеломовский тумани Федоровка қишлоғи ҳудудида Волво юк машинаси ва JAC микроавтобуси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Пенза вилояти бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспектсияси маълум қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1981 йилда туғилган микроавтобус ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатга чиқиб кетаётиб, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Тўқнашув натижасида микроавтобусдаги 7 киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир жабрланувчи тез ёрдам машинасида вафот этган. Бошқа йўловчи оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
672views0replies
0

Изоҳлар