• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 18 ноябр 2023

Тошкентда Spark ва йўловчи автобус тўқнашди

Қоидага амал қилмай ҳаракатланган Spark ҳайдовчиси автобус билан ЙТҲ содир этди.

363
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ва Spark тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан UzNews.uz'га "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 14:30 ларда "18-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги автобуснинг 31 ёшли ҳайдовчиси Олмазор тумани КҲАЙ ва Батумский кўчалари кесишмасида ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бораётган бўлган. Шу пайт чорраҳадан 2.4 йўл белгисига амал қилмай ҳаракатланиб келган Spark ҳайдовчи Г.Н. автобус билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ЙТҲ натижасида, автобус ва енгил автотранспорт воситаси техник шикастланган.

"Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан расмийлаштирилган", - дейилади хабарда.

363
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш