Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га хабар қилишича, 2025 йилнинг 23 июль куни соат 15:00 лар атрофида Беруний тумани "Дўстлик" МФЙда яшовчи 38 ёшли эркак Элликқалъа ва Беруний туманлари орасида жойлашган “Ақчақўл” кўлига фарзандлари, турмуш ўртоғи ва жиянлари билан оилавий дам олиш мақсадида келиб, “Ақчақўл” кўлига ўзининг шахсий қайиғи билан тушган. Унинг эҳтиётсизлиги оқибатида кўл ўртасига борган вақтда қайиқ чўкиб кетган.
Оқибатда фуқаро эркакнинг 36 ёшли турмуш ўртоғи, вояга етмаган фарзандлари — 12 ва 10 ёшли қизлари сувга чўкиб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ