Сингапурда сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Бутунжаҳон сузиш федерациясининг (Wорлд Aquatics) навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.
Мазкур Конгресс доирасида муҳим қарорлар қабул қилиниб, World Aquatics Ижроия қўмитаси бюросининг янги таркиби шакллантирилди.
Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ушбу нуфузли тузилма аъзолигига сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
"Бу сайлов нафақат ўзбекистонлик мутахассисларнинг халқаро ташкилотлардаги нуфузини оширишга хизмат қилади, балки мамлакатимизда сузиш ҳавзаларини барпо этиш ҳамда сув спорти тизимини ёшлардан бошлаб самарали йўлга қўйишга ҳам катта ҳисса қўшади," - дейилади хабарда.
Изоҳ