• 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 592 сўм
    -84.4
  • 14 822 сўм
    -153.86
  • 160 сўм
    -1.38
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 29 сентябр 2023

Германияда Ўзбекистон-Германия Иқтисодий палатаси ташкил этилди

Даврон Вахабов Ўзбекистон-Германия иқтисодий палатаси раиси этиб тайинланди.

248
0
chamber.uz

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабовнинг Германия Федератив Республикасига ташрифи доирасида Гамбург Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликни йўлга қўйишнинг асосий йўналиши бу Гамбург шаҳрида қўшма Ўзбекистон-Германия Иқтисодий палатасини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаш бўлди, дея хабар бермоқда Савдо-саноат палатаси Ахборот хизмати.

Иқтисодий палатани ташкил этишдан мақсад икки давлат тадбиркорларининг тегишли муассаса ва идораларга тўсиқсиз киришини таъминлаш, мулоқот йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда Ўзбекистон ва Гамбург компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри алмашинув платформасини яратишда қўллаб-қувватлашдан иборат.

Мазкур палатанинг ташкил этилиши Мирко Новак директори бўлган LUNO компаниялар гуруҳи томонидан молиялаштирилди.

Таъсисчи аъзоси Даврон Вахабов Ўзбекистон-Германия иқтисодий палатаси раиси этиб тайинланди.

248
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш