• 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:39

Наманганда боғча омбор мудири 5 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланмоқда

Гумонланувчи қамоққа олинган. «Инсон» маркази ходимлари қизча ва унинг онасига зарур ёрдам кўрсатмоқда. Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳолатни назоратга олган.

166
0
uznews.uz

Наманган вилоятидаги болалар боғчаларидан бирининг омбор мудири 5 ёшли тарбияланувчига нисбатан жинсий зўравонлик содир этганликда гумонланмоқда. У қамоққа олинган, бола ва унинг онасига психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат ҳақида тарқалган хабарни Бола ҳуқуқлари бўйича вакил матбуот хизмати UzNews.uz’га тасдиқлади.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жабрланган боланинг қонуний манфаатлари таъминланишини назоратга олган.

Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги маълум қилишича, хабар келиб тушганидан сўнг Учқўрғон туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари боланинг яшаш манзилига бориб, вазиятни дастлабки баҳолаган. Натижада қиз юқори хавф остида экани аниқланган.

Шундан сўнг марказ ходимлари ички ишлар органлари ва тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда боланинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган омилларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўрган.

Айни пайтда қиз ва унинг онасига психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда, шунингдек, зарур ижтимоий хизматлар ташкил этилган. Қиз ҳозирда ота-онаси қарамоғида оиласида қолдирилган.

166
0

Изоҳ