Суд муҳокамасига тайинланган ишлар рўйхатига кўра, Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
У Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда:
— 167-модда 3-қисми «а» банди — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;
— 205-модда 2-қисми «а» банди — ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш.
Жиноят иши 21 сентябрь куни Шайхонтоҳур туман жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилиши белгиланган.
Юнусжон Насимжонов 2021–2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган.
У жорий йил январь ойида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда яширин иқтисодиётга қарши курашишдаги қониқарсиз иши ва тадбиркорларга ортиқча ҳисоб-китоблар қўллангани танқид қилингач, лавозимидан озод этилган.
Изоҳ