• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 22 сентябр 2023

Россия бензин ва ёқилғи экспортига вақтинчалик чекловлар киритди

Вақтинчалик чекловлар Ўзбекистонда ёқилғи нархига ҳам таъсир қилиши мумкин, чунки мамлакат Россиядан АИ-95, АИ-92 ва АИ-80 маркали бензинни импорт қилади.

533
0
Автострада / Иллюстрация

Россия автобензин ва дизель ёқилғиси экспортига вақтинчалик чекловлар жорий қилди. Тегишли қарорни Бош вазир Михаил Мишустин имзолаган.

"Бу қарор ички бозорда ёқилғи нархини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинди. Вақтинчалик чекловлар ёқилғи бозорини тўлдиришга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида истеъмолчилар учун нархларни пасайтиради", — дейилади ҳужжатда.

Россия Энергетика вазирлиги изоҳ берганидек, жорий этилаётган чекловлар мотор ёқилғиларининг "кулранг" экспортини тўхтатиш ва ички бозорни тўлдириш имконини беради.

Экспорт чекловлари билан ички бозорда мотор ёқилғиси етказиб бериш ҳажмининг ошиши кутилмоқда, бу эса нархларнинг қўшимча пасайишига олиб келиши мумкин.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон каби бензин импорт қилувчи давлатлар учун бу қарор Россия ёқилғисининг танқислигига ва унинг нархи ошишига олиб келиши мумкин. Ҳайдовчилар маълум қилганидек, бугунги кунда ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-95, АИ-80 ва АИ-92 бензинлари йўқ.

533
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш