Излаш
RUUZ

Жамият

"Ҳайдовчилар қаерда радар, фотокамера борлигини қўлидаги телефон орқали билиши керак" — Қонунчилик палатаси спикери (видео)

Депутатлар кўчаларга беркитиб қўйилган радар сабаб маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилиши нотўғри эканлигини изоҳлади.

140views0replies
0

UzNews.uz

Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир ўринбосари А. Раматовга "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида" парламент сўровини юборди.
Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг таъкидлашича, ҳайдовчи қаерда радар, фотокамера борлигини қўлидаги телефон орқали билиши керак.
"Шундан кейин бир ҳайдовчининг ҳуқуқини, эркинлигини таъминлаган бўламиз. Кўчаларга беркитиб қўйган ёки машиналар ичига қўйилган камералар тўғри келмайди. Ҳайдовчи шуни ҳам билиши керак. Майли, 3 бурчакликми, 3 оёқлими, қўйсин, фақат ҳайдовчига мана шу жойда радар бор деб айтиш, белги қўйиш керак. Бўлмаса у маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилиши нотўғри".
"Бизда қонунимиз йўқ. Радарлар ҳатто фотокамералар бўйича қонунимиз йўқ. Шуни кейинчалик қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйсак, яхши бўлар эди",- дея қўшимча қилди спикер.
140views0replies
0

Изоҳлар