Излаш
RUUZ

Сиёсат

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди

Алия Юнусова оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани учун президентга миннатдорлик билдирди.

98views0replies
0

senat.uz

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова ўз фаолиятини тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда Юнусова ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
"Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, мен болалар ҳуқуқлари бўйича вакил сифатидаги фаолиятимни тўхтатаётганимни маълум қиламан. Муҳтарам президент Шавкат Мирзиёевга бола ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол вояга етиши, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратаётгани учун миннатдорчилик билдираман.
Болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган кучли тизимини шакллантиришда биз билан ҳамкорлик қилган, қўллаб-қувватлаган, ҳисса қўшган, ишонган ва ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман.
Айниқса, UNICEF'нинг Ўзбекистондаги Болалар жамғармаси раҳбари жаноб Мунир Маммадзаде ва унинг жамоасига болалар манфаатлари йўлидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлагани ва илгари сураётгани учун алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман", - деб ёзган Алия Юнусова.
98views0replies
0

Изоҳлар