Қобилов Рустам Ражаббоевич янги ташкил этилган Самарқанд вилояти ҳокимининг расмий делегацияларнинг ташрифи масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Мазкур лавозимга Рустам Қобилов ўрнига Суюнов Жўрабек Баҳриддинович тайинланди. У бунга қадар Самарқанд вилояти туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳ