Излаш
RUUZ

Жамият

“Жарималар бекор қилиниши керак” — “Юксалиш” раҳбари чорраҳалардаги адолатсиз жарималар ҳақида

"Юксалиш" раҳбари Бобур Бекмуродов чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли ҳайдовчилар жаримага тушишга мажбур бўлаётганига муносабат билдириб, ИИВга таклиф билан чиқди.

355views0replies
0

Видеодан кадр

Шу кунларда ижтимоий тармоқда чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов ИИВни сўнгги ҳафталарда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган камералар аниқлаган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақидаги қайдномаларни текширишга чақирди.
Унинг айтишича, ноинсоф тадбиркорлик йўли билан ундирилган жарималар аниқланган тақдирда, уларни бекор қилиш ва ҳайдовчиларга тўловларни тадбиркорлар ҳисобидан қайтариш зарур. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг назорат-камералари орқали қайд қилинаётган жарималарни назорат тартибида доимий текшириш амалиётини жорий қилиш керак.
"Фуқароларнинг адолатсиз жарималар устидан шикоят қилишдаги оворагарчиликдан асраш мақсадида қайдномаларга онлайн шикоят бериш имкониятини яратиш ҳамда барча локациялардаги радар ўрнатилганлиги тўғрисидаги белгилар ёнида чекланган тезликни акс эттирувчи белгиларни ўрнатишни мажбурий қилиш керак", - дейди у.
Бобур Бекмуродов бу борадаги фаолият юзасидан жамоатчиликка мунтазам равишда ахборот бериб бориш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
355views0replies
0

Изоҳлар