• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 20 июл 2023

Тошкентда йўлни кесиб ўтаётган пиёда автобус уриб юбориши натижасида вафот этди

Пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган.

1514
0

Жорий йилнинг 19 июль куни соат 17:00 атрофида Яккасарой тумани Бобур кўчасида 1988 йилда туғилган А.Д. Yutong автобусини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1972 йилда туғилган Ғ.К.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан Ғ.К. шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

1514
0