Излаш
RUUZ

Жамият

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши ёпиқ судда кўриладиган бўлди

Икки нафар судланувчининг илтимосига кўра, суд ишни ёпиқ тарзда кўриш ҳақида қарор қабул қилди.

405views0replies
0

UzNews.uz

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши судда ёпиқ тарзда кўриладиган бўлди, дея хабар бермоқда ҳолатни ёритиш мақсадида суд биносига ташриф буюрган UzNews.uz мухбири.
Бугун, 18 июль куни ЖИБ Шайхонтоҳур тумани судида Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят ишида айбланаётган 4 нафар судланувчига оид иш кўриб чиқилади. Бироқ, суд ишни ёпиқ тарзда кўриш ҳақида қарор қабул қилган.
Судлануви Хуршид Далиев иш тўлиқ ёпиқ тарзда кўрилишини, Мавжуда Мирзаева эса фақат ўзига тегишли бўлган қисмини ёпиқ тарзда кўрилишини сўраган. Шунингдек, қолган судланувчилар Сиявуш Хошимов ва Аҳмадилло Аҳмаджоновлар суд очиқ тарзда кўрилишини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, судланувчилар Хуршид Далиев:
Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди, 184-моддаси 3-қисми ва 243-моддаси билан;
Сиявуш Хошимов:
Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан;
Аҳмадилло Аҳмаджонов:
Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди билан;
Мавжуда Мирзаева:
Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланган.
405views0replies
0

Изоҳлар