• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 4 июл 2023

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши судга юборилди

Мазкур жиноят иши доирасида фуқароларга жами 5,1 млрд сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.

462
0
UzNews.uz

Kompromatuzb Telegram-канали билан боғлиқ жиноят иши юзасидан жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушган. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, айни пайтда ушбу жиноят иши E-XSUD электрон ахборот тизими орқали судьялар ўртасида тақсимланиш жараёнида.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 млрд 138 млн сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.

Жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланиши ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Маълумот учун, ҳолат юзасидан 3 нафар шахс ЖКнинг 139-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а” банди, 25,165-моддаси 3-қисми “а” банди билан ва яна бир 2004 йилда туғилган фуқаро 65-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари билан айбланган.

462
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш