• 11 887 сўм
    -55.49
  • 13 717 сўм
    -25.83
  • 146 сўм
    -1.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 887 сўм
    -55.49
  • 13 717 сўм
    -25.83
  • 146 сўм
    -1.05
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 17:01

Тезликни 80 км/соатдан оширганлар ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлади — қонун лойиҳаси маъқулланди

Ҳужжат экспертлар ва соҳа мутахассисларининг таклифлари асосида такомиллаштирилди ҳамда Сенатга юборилди.

259
0
uznews.uz

Пайшанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди.

Ҳужжатга мувофиқ, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Хусусан, агар транспорт воситасини вояга етмаган шахсга бошқариш учун бериш натижасида фуқарога ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилса, инсон вафот этса ёки бошқа оғир оқибатлар юзага келса, транспорт воситасини бошқаришни топширган шахс учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ эса транспорт воситасини вояга етмаган шахсга бошқариш учун бериш, автомобил ва мотоцикл пойгаларини ноқонуний ташкил этиш ҳамда уларда иштирок этиш, юк автомобилларини тунги вақтда йўл ёқасида ҳаракат иштирокчилари учун хавф туғдирадиган ҳолатда қолдириш, транспорт воситасини ҳисобдан чиқариш тартибини бузиш, шунингдек белгиланган тезликни соатига 80 километрдан ортиқ ошириш учун алоҳида ва кучайтирилган маъмурий жавобгарлик жорий этиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, маъмурий жазонинг янги тури — автомобиль ёки мотоциклни 6 ойдан 1 йилгача бўлган муддатга вақтинча олиб қўйиш чорасини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Ушбу чора йўл безорилиги, ноқонуний пойгаларни ташкил этиш, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ёки мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш каби ҳуқуқбузарликлар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки бундай ҳуқуқдан маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган ҳолларда қўлланилади.

Қонунчиликда белгиланган ҳолларда мазкур жазо туман ёки шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари томонидан тайинланиши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида, шунингдек, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ёки тегишли тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш учун жавобгарлик чораларини янада такомиллаштириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, йўл ҳаракати қоидаларининг айрим қўпол бузилишларини такроран содир этган ҳуқуқбузарларни маълум муддат давомида жаримани чегирма билан тўлаш имкониятидан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

259
0

Изоҳ