Жорий йилнинг 5 август куни соат тахминан 16:30 атрофида 2022 йилда туғилган Ф.Р. опаси ва бувиси билан бирга чўмилиш учун мазкур ҳудудга келган. Чўмилиш вақтида қизалоқ сувга чўкиб кетиб вафот этган. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Унга кўра, ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ, кўрилган чораларга қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, марҳумнинг танасида ташқи тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тергов-тезкор гуруҳи, прокуратура ҳамда тегишли идоралар томонидан ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ