Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Миграция агентлигининг айрим масъул шахслари томонидан бюджет маблағлари талон-торож қилингани маълум бўлди.
Аниқланишича, агентлик ходимлари Б.Д. ва Н.А.нинг амалда ишламаган даври учун 931,6 млн сўм иш ҳақи ҳисобланган. Шунингдек, интизомий жазо чораси амал қилиб турганига қарамай, Меҳнат кодекси талабларига зид равишда 8 нафар ходимга яна 88,5 млн сўм тўланган.
Шу тариқа, жами 1 миллиард 20,1 млн сўм бюджет маблағи растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ