Speedtest Intelligence® маълумотларининг мустақил таҳлили якунларига кўра, COSCOM МЧЖнинг Ucell савдо белгиси кетма-кет бешинчи марта Ўзбекистондаги энг тезкор мобиль интернет эгаси деб эътироф этилди ҳамда мамлакатнинг энг яхши мобиль тармоғи мақомини сақлаб қолди.
Ucell га нуфузли халқаро мукофотлар мобиль технологиялар ва телекоммуникациялар соҳасидаги дунёнинг энг йирик тадбирларидан бири бўлган MWC Shanghai 2026 Бутунжаҳон мобиль конгресси доирасида топширилди.
2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича Speedtest Intelligence® маълумотларининг мустақил таҳлилига асосан, Ucell бир вақтнинг ўзида иккита нуфузли халқаро мукофотга сазовор бўлди:
• Fastest Mobile Network in Uzbekistan (Ўзбекистондаги энг тезкор мобиль интернет) – кетма-кет учинчи йил*;
• Best Mobile Network in Uzbekistan (Ўзбекистондаги энг яхши мобиль тармоқ)*.
Мазкур мукофотлар Speedtest® иловаси фойдаланувчилари томонидан амалга оширилган тезлик ўлчовлари таҳлили асосида тақдим этилади ва мобиль тармоқнинг ҳақиқий ишлаш кўрсаткичларини – маълумот узатиш тезлиги, уланиш барқарорлиги ҳамда фойдаланувчи тажрибаси сифатини акс эттиради.
Стивен Бэй, Accenture компанияси таркибидаги Ookla компаниясининг президенти ва бош директори:
«2026 йилнинг Q1-Q2 даври якунлари бўйича Ucell компаниясининг Speedtest Awards нинг Ўзбекистондаги энг тезкор мобиль интернет ва энг яхши мобиль тармоқ сифатида мукофотларга сазовор бўлиши компаниянинг юқори даражадаги мобиль хизматларни тақдим этишга бўлган қатъи садоқатини яна бир бор тасдиқлайди. Ушбу эътироф Speedtest иловаси орқали ўтказилган миллионлаб фойдаланувчи тестларининг ҳар томонлама таҳлилига асосланган бўлиб, улар тармоқнинг ҳақиқий ишлаш самарадорлигини акс эттиради. Ucell ўз тармоғини ривожлантиришга сармоя киритиш ва иш жараёнларидаги мукаммалликка алоҳида эътибор қаратишга тайёрлигини намойиш этди. Бу эса фойдаланувчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этиб, Ўзбекистоннинг рақамли ривожланишига хизмат қилади».
Андрей Шишковский, Ucell бош директори:
«Ушбу ютуқ компаниямиз учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки 2026 йилда Ucell Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги фаолиятининг 30 йиллигини нишонламоқда. Бугунги кунда компания хизматларидан 12 миллиондан ортиқ абонент фойдаланмоқда. Ucell бешинчи авлод (5G) тармоғини изчил ривожлантирмоқда, қамров ҳудудини кенгайтирмоқда, телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилмоқда ҳамда замонавий рақамли ечимларни жорий этиб, бутун мамлакат бўйлаб мобиль алоқанинг юқори сифатини таъминламоқда».
Халқаро мукофотлар яна бир бор Ucell нинг юқори технологик ривожланиш даражасини тасдиқлади. Компания мобиль алоқа сифати бўйича юксак стандартларни белгилаб бермоқда ва бу стандартларни Ўзбекистоннинг миллионлаб аҳолиси ҳар куни ўз тажрибасида ҳис этмоқда.
Ookla® мобиль ва кенг ўтказувчанликка эга тармоқлар самарадорлигини таҳлил қилиш соҳасида дунё етакчиси бўлиб, Speedtest® хизмати ҳамда Speedtest Intelligence® таҳлилий платформаси билан кенг танилган. Speedtest Awards ғолиблари фойдаланувчиларнинг ҳақиқий ўлчовлари асосида аниқланади, бу эса мобиль тармоқлар сифати ва фойдаланувчи тажрибасини холис баҳолашни таъминлайди.
* Ucell Ўзбекистонда Ookla® компаниясининг Fastest Mobile Network ва Best Mobile Network мукофотлари соҳиби ҳисобланади. Маълумотлар манбаи: Ookla® Speedtest Awards, 1H 2026 Uzbekistan – 2026 Speedtest Awards. Мукофотлар Ookla® компанияси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги (Q1–Q2 2026) учун Speedtest Intelligence® маълумотлари таҳлили асосида берилган. Шунингдек, Ucell 2024 йил Q1–Q2, 2024 йил Q3–Q4, 2025 йил Q1–Q2 ва 2025 йил Q3–Q4 даврлари якунлари бўйича Fastest Mobile Network ҳамда 2025 йил Q3–Q4 даври якунлари бўйича Best Mobile Network мукофотлари соҳиби ҳисобланади. Мазкур мукофотлар ҳам Ookla® компанияси томонидан Speedtest Intelligence® маълумотлари таҳлили асосида тақдим этилган. Ookla® товар белгилари лицензия асосида ва ҳуқуқ эгасининг рухсати билан қўлланилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ