Жорий йилнинг 6 август куни соат 16:00 атрофида МАИ юк машинаси Самарқанд вилояти Нуробод туманида Самарқанд–Қашқадарё йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомобиль кабинасининг салон қисмида тўсатдан ёнғин келиб чиққан.
Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатишга уринган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги бетон тўсиққа урилган ва юк машинаси ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли даражада оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ