Жорий йилнинг 16 июнь куни 19:30 атрофида Самарқанд шаҳри, А.Навоий кўчасида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро А.Д. Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи З.Г. (аёл) билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилиги натижасида унга жаҳл қилиб ва ундан ўч олиш мақсадида вояга етмаган 3 нафар вояга етмаган (2 та қиз ва 1 та ўғил) фарзандини Н.Д., Я.Д. ҳамда М.Д.ларни ошхона пичоғи билан таналарининг турли жойларига қасддан уриб, ўлдирганлиги аниқланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Шундан сўнг, эркак ушбу ошхона пичоғи билан танасининг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб ўзига тан жароҳати етказган. Ҳозирда у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан 2023 йил 16 июнь куни Д.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.