• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Тайинловлар 12 июн 2023

Миробод тумани ҳокими Тошкент шаҳар “электросеть”га директор этиб тайинланди

Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли кучлари Бош штаби алоқа бошқармаси бошлиғи “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлди.

725
0
Миробод тумани ҳокимлиги

Айни кунгача Миробод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Пўлатов Шуҳрат Абдужабборович “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 12 июнь куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда электр энергетика тизимини янада ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган.

Йиғилишда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарув раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Избосаров Агзам Фахриддинович тайинланди. Тайинловга қадар А. Избосаров Ўзбекистон Қуролли кучлари Бош штаби алоқа бошқармаси бошлиғи лавозимида иш олиб борган.

UzNews.uz мухбири билан суҳбатлашган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев Шуҳрат Пўлатов Миробод тумани ҳокими лавозимидан кетишини маълум қилди.

725
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш