• 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 19 апрел 2023

Қашқадарёда 14 ёшли қизни ота-онаси аёвсиз калтаклади

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ изоҳ берди.

1227
0
Видеодан кадр

Қашқадарёнинг Косон туманида ота ўз қизини аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 16 апрель куни тахминан соат 11:30 атрофида Қашқадарё вилояти Косон тумани "Қорабайир" маҳалласида яшовчи 2009 йилда туғилган Х.Г. онаси М.М. ҳамда отаси Т.Р. томонидан калтакланган.

"Мазкур ҳолат вояга етмаган қизнинг амакиси томонидан видеотасвирга олиниб, ИИОга хабар берилган. Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади ИИБ хабарида.

Вояга етмаган қизнинг отаси Т.Р. руҳий касалликлар диспансерига текшириш учун юборилган. Жабрланувчи Х.Г.га нисбатан етказилган тан жароҳатларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

1227
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш